Ғўза қандаласи (Creontiades pallidus)

Ғўза қандаласи (Creontiades pallidus) - Rasm 1
Ғўза қандаласи (Creontiades pallidus) - Rasm 2
Ғўза қандаласи (Creontiades pallidus) - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Ғўза қандаласи етук зоти ингичкароқ бўлиб, қанот устидаги доғ ва расмлари ажралиб турмаслиги асосий белгилар бўлиб ҳисобланади. Эркагининг бўйи 6,5-7 мм, урғочилари 7-7,5 ммни ташкил қилади. Тухумларининг узунлиги 1,0-1,5 мм, эни 0.4 мм, хира, оқиш тусда бўлиб, учи ўткир ва четлари қайрилган. Тухумлари урғочи қандала тухум қўйган пайтдан туғиладиган пайтгача ҳимоя остида бўлади. Одатда, оч яшил рангда бўлади. Учинчи туллашдан сўнг қанотлари шакллана бошлайди. Личинкалари ёз ойларида ўртача 8-14 кун ичида тухумдан чиқади. Личинкалар 4 марта туллаб, 5 ёшдан сўнг вояга етган ҳашаротга айланади. Кичик ёшдаги (1-2 ёш) личинкаларнинг мўйловлари 6 та қизил рангли ҳалқалардан иборат бўлади. Личинкалар улғайган сари танасида бир қанча ўзгаришлар содир бўлади. Мўйловларидаги қизил ҳалқалар йўқолиб рангсизланади (4-5 ёш). 4-5 ёшдаги личинкалари танасининг марказида бир жуфт қора доғларининг бўлиши ва уни бошқа қандала личинкаларидан ажралиб турувчи асосий белги ҳисобланади. Вояга етган зотларининг (имаго) елка ва қалқонлари оч пушти рангли бўлади. Қалқонларининг учки қисмида битта қора доғнинг бўлиши уларнинг характерли хусусияти ҳисобланади. Етилган қандалалар 34-36 кун яшайди ва шу давр мобайнида 70-150 тухум қўяди.

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Кузда далани чуқур шудгорлаш. Қатор ораларига ишлов бериш. 100 туп ғўзага 5-10 та қандала учраган майдонларда дастлабки ишлов ўтказилади. 1-ишлов июн ойининг I-II декадасига тўғри келади. 2-ишлов 7-10 кун оралатиб, кейинги ишловлар назорат-кузатув асосида олиб борилади.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Қандалаларнинг кичик ёшдаги личинкалик даврида олтинкўз ва хонқизи энтомофаглари қисман самара беради.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Ғўза қандалаларга қарши курашда кимёвий инсектицидларни ишлатиш энг самарали ва кам чиқимли бўлиб ҳисобланади. Сабаби, қандала ҳашаротлари одатда очиқ ҳаёт кечиргани учун сепилган дорига дуч келиши енгил, иккинчидан, мавжуд инсектицидларнинг кўпчилиги системали (ўсимлик ичига сингиб, тўқималарида силжиш қобилияти) ёки трансламинар (барг тўқималарида заҳарли уялар ҳосил қилиш) имкониятига эга. Шунинг учун ҳам санчиб-сўрувчи ҳашаротларга қарши юқори даражада самара бериш қобилиятига эга. Мавсумда 2-4 мартагача кимёвий ишлов ўтказилади. Бундай дорилар қаторига неоникотиноидлар синфидан имидаклоприд (конфидор, багира, танрек ва б.), ацетамиприд (моспилан ва б.), тиаметоксам (энжео ва б.), таркибида циперметрин+хлорпирифос ёки диметоат таркибли препаратлар қўлланилади.