Ғўза тунлами (Heliothis armigera Hbn)

Ғўза тунлами (Heliothis armigera Hbn) - Rasm 1
Ғўза тунлами (Heliothis armigera Hbn) - Rasm 2
Ғўза тунлами (Heliothis armigera Hbn) - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Ғўза тунлами (Heliothis armigera Hb) дон дуккакли экинларни хавфли зараркунандаси ҳисобланади. Ловия экилган майдонларда кенг тарқалиб донини сут пишиш даврида яъни июн ойининг ўрталарида пайдо бўлиб, тухумини ўсимликнинг барги устига, дуккаклар орасига қўяди. Ўрта ҳисобда 4-5 кунда тухумдан қуртлар чиқиб, экинларнинг учки барглари билан озиқланади, кейинчалик уларнинг дуккакларини тешиб кириб дон билан озиқланади. Бу зараркунандалар ичида экинларга жиддий зарар етказиши жиҳатидан иқтисодий аҳамиятга эга. Зараркунанда билан зарарланиши ўрта ҳисобда 36% ташкил қилади.

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Агротехник тадбирлардан, айниқса чидамли навларни танлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, кузги шудгор қилиш ва алмашлаб экиш зараркунандаларни зарарини олдини олади. Дала атрофини бегона утлардан тозалаш ва минерал уғитларни ўз вақтида бериш, ўз вақтида суғориш самарали фойда беради.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Агар бир кечада битта ферамон тутқичга 2-3 тадан тунлам капалаги илинса, 3-4 кундан сунг далага энтомафаглардан олтинкўз, трихограмма, брокон, хон қизи, энекарзия каби энтомофаглар қўлланилади. Энтомофаглар эрталабки ва кечки салқинда қулланилади. Биологик усулни қуллашда, қуртларига қарши олтинкўз энтомаги 1: 10, 1:5 нисбатларда ( 2-3 минг дона гектарига), бракон паразити 1000-2000 дона гектар меъёрида ва тухумига қарши трихограмма эртомофаги 3 минг дона гектарига, 3-6 кун оралаб 3 мартада чиқарилади. Биопрепаратлардан таъсир этувчи моддаси Bacillus thuringiensis бўлган Биослип БТ (2,0 кг/га), Экобак (3,0 л/га), Лепидоцид, кукун (1,0 кг/га), сарф меъёрларида, ўсимликнинг ўсув даврида 1-3 ёшдаги қуртларига қарши 6-7 кун оралатиб 2 марта пуркалади.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Ғўза тунламига қарши ҳосил йиғиштирилиб олишдан 25-30 кун олдин таъсир этувчи моддаси Индоксакарб (Аваунт 15% эм.к. 0,4-0,45 л/га), Абамектин (Абалон 1,8% эм.к.-0,4 л/га, Алтын, 8 % эм.к.-0,5 л/га, Моспилан 20% н.кук.-0,3 л/га) ва Бета-сиперметрин (Кинмикс 5% эм.к.-0,6 л/га), Лямбда-сигалотрин (Карате 5% эм.к.-0,4 л/га) сарф-меъёрларда кимёвий препаратларни қўллаш тавсия этилади.