Гамма тунлами (Autogrаpha gamma)

Гамма тунлами (Autogrаpha gamma) - Rasm 1
Гамма тунлами (Autogrаpha gamma) - Rasm 2
Гамма тунлами (Autogrаpha gamma) - Rasm 3

Umumiy ta'rif

Гамма тунлами Autographa авлоди, Тунламлар оиласига мансуб ҳашаротдир. Гамма тунлами капалагининг бўйи қанотлари ёзилганда 4,5-5,0 см келади, олдинги қанотлари кулранг ёки тўк қўнғир тусли, қанотларининг ўртасида грекча ҳарф гамма (Y) тусли кумушсимон оқ доғи бор, зараркунанда турининг номи ана шунга қараб қўйилган. Орқа қанотлари кулранг сариқ орқа чети бўйлаб ўтган қорамтир кенг ҳошиясибор. Қўшимча озиқланганидан кейин капалаклар ҳар хил бегона ўтларнинг баргларига, хусусан олабўта, қўйпечак, мураккабгулдош ва бутгулдош ўсимликларга биттадан ёки тўп-тўп қилиб икки-бештадан тухум қўяди. Ўрта ҳисобда битта капалак 500 та тухум қўяди. Гамма тунлами ғўза, лавлаги, карам, картошка, сабзи, соя, ерёнғоқ, қунгабоқар ва бошқа экинларга жиддий зарар етказади. Ғумбаклик фазасида қишлайди. Эрта баҳорда, кўпинча апрел ойи ўрталарида биринчи бўғин капалаклари уча бошлайди.

Agrotexnik qarshi kurashish chorasi

Куз ва эрта баҳорда ариқ-зовур атрофлари ва уватлар тозаланиши керак. Эрта баҳорда зараркунанданинг ривожланиши учун озуқа бўладиган бегона ўтларни йўқотиш талаб этилади.

Biologik qarshi kurashish chorasi

Ғўза ниҳоллари униб чиққан далага гамма тунламнинг феромон тутқичларини илиш. Aгарда ҳар бир кечада 1та тутқичга 2-3 та ва ундан кўп капалак илинса, шу далага тухумхўр трихограммани (3 марта 1 граммдан ҳар гал 4-5 кун оралатиб) тарқатиш яхши самара беради.

Kimyoviy qarshi kurashish chorasi

Гамма тунлами қуртларини йўқотишда ғўза тунлами ва карадринага қарши қўллаш учун тавсия этилган барча инсектицидлар яхши натижа беради. Май-июнь ойларида ҳар 1 баргда 1-2 қурт мавжуд бўлса (экин майдонини 35-40% зарарланиши аниқланса) ишлов беришга киришиш керак. Унда тавсия этилган Децис 2,5% - 0,7 л/га; Децис 10% эм. К Децибан, эм. к. 25 г/л.- 0,7 л/га (дельтаметрин). Цирокс 25% эм. к. - 0,3 л/га каби кимёвий воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ.